Бенаюн Исроил терма жамоасида 100та учрашув ўтказган биринчи футболчи бўлди (фото)

“Бейтар” клуби ҳамда Исроил терма жамоаси ярим ҳимоячиси Йосси Бенаюн ЖЧ-2018 саралаши доирасида Испанияга қарши баҳс олдидан мамлакат футбол раҳбарияти томонидан тақдирланди.

Боиси, 37 ёшли футболчи Исроил терма жамоаси сафида 100та учрашув ўтказган илк футболчи бўлиб тарихга кирди. Қайд этиш лозимки, Испанияга қарши баҳснинг 75-дақиқасида заҳирадан майдонга туширилган футболчи учун ушбу ўйин 101-бўлди. У шу кунгача терма жамоа сафида ўз ҳисобига 24та гол ёздириб қўйишга эришган.

Маълумот учун, Бенаюн фаолияти давомида “Челси”, “Ливерпуль”, “Вест Хэм” ва “Расинг” каби машҳур жамоаларда тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!