"Бенфика" бош мураббийи ўз аризасига кўра ишдан кетди

"Бенфика" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Бруну Лаже жамоа бош мураббийини истеъфога чиқарди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, Лаже "Маритиму"га (0:2) қарши ўйинда учралган мағлубиятдан сўнг ўзи истеъфо сўраб мурожаат қилган. Раҳбарият ҳам унинг бу сўровини қабул қилган.

“Бенфика” Португалия чемпионатининг 29 туридан сўнг “Порту”дан кейин 2-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!