“Бенфика” дарвозабони Касильяснинг рекордини “қулатди”

Лиссабоннинг “Бенфика” клуби дарвозабони Миле Свилар ЕЧЛ 3-тури доирасида “Манчестер Юнайтед”га қарши баҳсда майдонга тушди. Бу вақтда у 18 йил 52 кунлик эди.

Шу тариқа, Свилар ЕЧЛда майдонга тушган энг ёш дарвозабонга айланди.

У 1999 йил Икер Касильяс томонидан ўрнатилган рекордни янгилашга эришди. Испаниялик посбон 18 ёш 118 кунлигида “Реал” дарвозасини қўриқлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!