Ads

Португалиянинг “Бенфика”ка клуби кеча УЕФА Чемпионлар лигасининг 6-турида ўз майдонида Швейцариянинг “Базель” клубини қабул қилди. Учрашув 0:2 ҳисобида меҳмонларнинг жамоаси билан якунланди.

Эътиборлиси, қуръа ташлаш маросимида “А” гуруҳидан ўрин олган “Бенфика” гуруҳнинг барча 6та учрашувида имкониятни бой берди ва бу борада мусобақанинг антирекордини ўрнатди. Айтиш лозимки, шу кунга қадар “А” гуруҳидан жой олган ҳеч бир жамоа гуруҳдаги барча ўйинларда ютқазмаган эди.

Эслатиб ўтамиз, “А” гуруҳида “Манчестер Юнайтед” ва “Базель” клублари навбатдаги босқичга йўл олган бўлса, 3-ўринни қўлга киритган ЦСКА Европа лигасида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.