Бенитес фаолиятини қаерда якунлашини айтди
Ads

Англиянинг “Ньюкасл” клуби бош мураббийи Рафаэль Бенитес келажакда Испания терма жамоасида ишлаши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди.

“Айни дамда мен Испания терма жамоасини бошқаришни режалаштирмаяпман. Мени “Ньюкасл”да ҳамма нарса қониқтиряпти ва қолаверса клуб билан шартномам ҳам бор. Менинг бу ердаги келажагим эса натижаларга боғлиқ. Агар ҳаммаси кўнгилдагидек кечса, мураббийлик фаолиятимни шу ерда якунлашим ҳам мумкин. Агар бундай бўлмаса, терма жамоа сўнги иш жойим бўлиши мумкин”, - дейди Бенитес.

Маълумот учун, испаниялик мутахассис бошқарувидаги “қарғалар” айни дамда АПЛнинг 9та тур натижаларига кўра 14 очко жамғаришиб, мусобақа жадвалининг 7-поғонасида боришмоқда.