Бенитес севимли шогирдини

Ёзда "Атлетико" билан шартномаси якунланадиган Фернандо Торрес фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра "Ньюкасл" бош мураббийи Рафаэль Бенитес ўзининг севимли шогирдини ушбу жамоасида ҳам ўйнатмоқчи. Таъкидлаш лозимки, Торресни ўз вақтида “Ливерпул”га айнан Бенитес олиб келган эди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 34 ёшли испаниялик футболчига шунингдек АҚШ ва Япон клубларидан ҳам жиддий таклифлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.