Бенитеснинг Россияда ишлагиси келмади
Ads

"Ньюкасл" бош мураббийи Рафаэль Бенитес Санкт-Петербургнинг "Зенит" клубидан бўлган таклифга рад жавобини берди.

Испаниялик мутахассис гарчи мавсумлар оралиғида раҳбариятдан трансферлар учун каттагина маблағ ваъда қилинган бўлсада, барибир Россияда ишлашни истамади.

Маълумотларга қараганда Бенитесга бундан ташақари Яқин Шарк ва Хитойдан ҳам жиддий таклифлар бўлган, аммо у янги мавсумни ҳам "Ньюкасл"да ўтказишга қарор қилган.