Бензема энди терма жамоага керак эмас
Ads

Франция футбол федерацияси президенти Ноэль Ле Гре Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Карим Бенземанинг термага қайтаришга қарши ва бунга умид ҳам қилгани йўқ. Шунингдек, у терма жамоага бу футболчининг хизматлари керак эмаслигини қўшимча қилган.

- Хоҳ тушунсин, хоҳ тушунишмасин Бенземанинг терма жамоага қайтиши қийин масала. Гарчи бу тортишувга сабаб бўлмасада, у қайтмайди. Ҳозирда унинг позициясида бир нечта иқтидорли футболчиларимиз бор. Шунингғучун унинг термада йўқлиги ўтган йиллардаги каби катта муаммо эмас. У ўз вақтида термада ўйнаб бўлди, - дейди Ле Гре.

Эслатиб ўтамиз, Бензема Матъё Вальбуена билан бўлган жанжалдан сўнг термадан ҳайдалган эди.