Бензема Пересдан ўзининг трансфер нархини камайтиришни сўрамоқда
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби форварди Карим Бензема президент Флорентино Пересдан ўзининг трансфер баҳосини камайтиришни сўрамоқда.

Хабарларга қараганда 30 ёшли франциялик футболчига қизиқиш билдираётган ҳеч бир клуб унинг учун “қироллик клуби” талаб қилаётган 80 млн еврони тўламоқчи эмас. Аммо Бензема имкон қадар тезроқ "Сантьяго Бернабеу"дан кетмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель Бенземани ўз жамоасида кўрмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.