Берлускони футболчиларига тақиқ қўйди

"Бу италиялик ёш футболчилардан ташкил топган клуб бўлади. Уларнинг соч турмаклари оддий ва бежирим бўлади. Биз бу борада уларнинг сочини бепул оладиган Монцда яхши бир сартарош ҳам топдик.

Соқол, татуажлар, сирғалар бутунлай тақиқланади. Майдонда эса улар барчага ўрнак бўлишлари керак. Қўполлик учун рақибдан узр сўраш, ҳакамларга жентельменларга ҳос муомала қилиш шулар жумласидан.

Улардан дасхат сўрашса. бажонидил имзо қўйиб беришади. Улар доимо бежирим ва замонавий либосларда юришлари талаб этилади. Мен замонавий футболда шуларни кўрмоқчиман", - деди Берлусони.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!