Бернарду Силва Англия лига кубоги финалининг энг яхши футболчиси деб топилди
Ads

“Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Бернарду Силва кеча “Челси”га қарши бўлиб ўтган Англия лига кубоги финалининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, кечаги учрашувнинг асосий ва қўшимча бўлимларида ғолиб номи аниқланмагач ҳакам пенальтилар сериясига мурожаат қилди. Унда эса омад “шаҳарликлар”га кулиб боқди.

Маълумот учун, 24 ёшли португалиялик футболчи жорий мавсум АПЛда жами 26та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.