Бернарду Силва Мбаппенинг бошини айлантирмоқда
Ads

Англиянинг “Манчестер Сити” жамоасининг янги футболчиси Бернарду Силва собиқ жамоадоши Килиан Мбаппени “шаҳарликлар” сафида кўришни исташини айтиб ўтди.

“Мбаппе – ажойиб футболчи. Мен уни жамоамизда кўришни истар эдим. Килиан суперюлдуз бўлиши мумкин. Менимча, у ҳозирнинг ўзида ҳам юлдуз. Тез орада жаҳоннинг энг яхши футболчиларидан бирига айланади.

Ҳар қандай ярим ҳимоячи у каби ҳужумчи билан ўйнашни орзу қилади”, – деб айтиб ўтди португалиялик футболчи.