Бернарду Силва: “Сити” имкон қадар тезроқ АПЛ ғолибига айланмоқчи
Ads

“Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Бернарду Силва кеча премьер-лиганинг 28-туридан ўрин олган “Арсенал”га (3:0) қарши бўлиб ўтган баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Биз ажойиб учрашув ўтказдик, айниқса биринчи бўлимда. Биз ўйиндаги концентрацияни йўқотмадик ва якунда муҳим ғалабани қўлга киритдик. “Манчестер Юнайтед” билан орадаги фарқни 16 очкога етказиб олганимиздан жудаям хурсандмиз. Шуни алоҳида таъкидламоқсиманки, биз имкон қадар тезроқ АПЛ чемпионлигини қўлга киритмоқчимиз”, - дейди португалиялик футболчи.