Бернат: Қачондир бир кун
Ads

ПСЖ ҳимоячиси Хуан Бернат қачондир бир кун ўзи тарбия топган "Валенсия" клубига ўтишни хоҳлаши ҳақида гапирди.

“Валенсия” – менинг юрагимдаги жамоа. Мен у ерда улғайдим, ўсдим. Ўз вақтида мен учун энг тўғри йўл бошқа жамоага ўтиш ва ривожланиш эди.

Аниқ бир вақтни айта олмайман, аммо, қачондир бир кун албатта “Валенсия”га қайтиб соврин ютишни хоҳлайман”, - дейди Бернат.

Эслатиб ўтамиз, Бернат 2014 йил “Валенсия”дан “Бавария”га кўчиб ўтган эди. 2018 йилнинг ёзида эса у ПСЖ билан шартнома имзолади.

Маълумот учун, Бернат жорий мавсум парижликлар сафида жами 27та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.