Бэйл 100 кун ўтиб Ла Лигада яна гол киритди

Испания Ла Лигаси 15-тури доирасида Мадриднинг "Реал" клуби сафарда "Уэска"ни мағлуб этди. Учрашувдаги ягона гол 8-дақиқада Гарет Бэйл томонидан киритилди.

Шу тариқа, уэльслик футболчининг Испания чемпионатидаги голсиз серияси якунига етди. Мазкур серия роппа-роса 100 кун давом этди, аниқроғи 802 дақиқани ташкил этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!