Бэйл кеча Ла Лигадаги 100 кунлик голсиз сериясига барҳам берди

Хабарингиз бор кеча “Реал” Мадрид Ла Лиганинг 15-турида сафарда “Уэска” меҳмони бўлди ва 0:1 ҳисобида муҳим ғалабани қўлга киритди.

“Қироллик клуби”га 3 очко олиб келган ягона голга эса Гарет Бэйл муаллифлик қилди. Эътиборлиси, бу уэльслик футболчининг Ла Лигада сўнгги 100 кун ичида киритган илк голи бўлди.

Эслатиб ўтиш лозимки, Бэйл сўнгги бор сентябрь ойида “Леганес”га (4:1) қарши кечган баҳсда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!