Бэйл кетмайдиган, Мбаппе келмайдиган бўлди
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти ҳужумчи Гарет Бэйлни жамоада олиб қоладиган бўлди. Унга кўра, уэльслик футболчи янги мавсумда Мадрид жамоасида етакчи роллардан бирини ўйнайдиган бўлди.

Шунингдек, “бланкослар” “Монако” ҳужумчиси Килиан Мбаппени бу йил сотиб олиш фикридан ҳам қайтишган. Инглиз нашрларида ёзишларича, “Реал” уни келгуси мавсум сотиб олмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Бэйлнинг  хизматларига “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуриньо қизиққанлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ ушбу трансфернинг амалга ошиш имконияти жуда ҳам паст баҳоланмоқда.