Бэйл Лопетеги қўл остида ўйнамоқчи
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби вингери Гарет Бэйл  жамоанинг янги бош мураббийи Хулен Лопетеги қўл остида ўйнамоқчи. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, 28 ёшли уэльслик футболчи жамоанинг аввалги устози Зинедин Зидан қўл остида ўйнашдан норози бўлаётган ва тезроқ жамоадан кетишни режалаштираётган эди. Энди эса янги бош мураббий бошчилигида жамоада ўз ўрнига эга бўлишига ишонмоқда.

Таъкидлаш керакки, Бэйлнинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.