Бэйл машғулотларга қўли боғланган ҳолда келди (ФОТО)

Мадриднинг "Реал" клуби вингери Гарет Бэйл машғулотлар пайтида енгил жароҳат олган. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра уэльслик футболчи бугунги машғулотларга қўли боғланган ҳолда келган. Бироқ, бу унинг бўлажак ўйинларда майдонга тушишига таъсир ўтказмайди.

эйл_1

Эслатиб ўтамиз, “Реал” ўзининг келгуси ўйинини 16 февраль куни “Сельта”га қарши ўтказади.

Маълумот учун, Бэйл бу мавсум 13 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.