
Бэйл: “Реал” “Бавария”га қарши ўзининг энг яхши ўйинини намойиш этади
Мадриднинг “Реал” клуби вингери Гарет Бэйл бугун бўлиб ўтадиган “Бавария”га қарши баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Бизда ҳозир жуда ҳам мустаҳкам жамоа бор, аммо, бу бизнинг энг яхши ҳолатимиз деб ўйламайман. Одатда бизнинг жамоа ҳар босқичдан сўнг ўзига куч қўшиб боради. Ўйлайманки бу сафар ҳам шундай бўлади. Бизни олдинда “Бавария”га қарши иккита оғир ўйин кутиб турибди. Ишонаманки, биз бу учрашувларда ўзимизнинг энг кучли ўйинимизни намойиш қиламиз”, - дейди Бэйл.
Эслатиб ўтамиз, “Бавария” ва “Реал” учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 23:45да старт олади.
Фикрлар