Бэйл “Реал” машғулотларини тарк этди
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Гарет Бэйл жамоасининг Чикаго шаҳридаги “Солжер Филд” стадионида кечган машғулотини охирига қадар якунлай олмади.

Уэльслик футболчи жароҳат олгани учун машғулотларни якунлай олмагани айтилмоқда.

Бэйл клуб ходимларига тўпиғини кўрсатгани ва ечиниш хонасига йўл олгани айтилмоқда.

Қайд этиш жоиз, Бэйл ўтган мавсумнинг деярли ярмини айнан тўпиғидаги жароҳати сабаб ўтказиб юборган эди.