Бэйл
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл жамоада қолмоқчи. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича Зинедин Зиданнинг жамоа бошқарувидан кетиши 28 ёшли уэльслик футболчининг фикрини ўзгартирган. Бироқ, Бэйл ўзининг “қироллик клуби”даги тақдирига янги мураббий тайинлангач ойдинлик киритади. Чунки, у айнан бўлажак мураббий билан ўзининг жамоадаги вазифаси ҳақида гаплашиб олиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, Бэйл ЕЧЛ финалидан сўнг “Реал”дан кетиши ҳақида эълон қилган эди.

Минбар

Барча блоглар