Бэйл
Ads

Жароҳати сабаб жамоасига ёрдам беролмаган "Реал" вингери Гарет Бэйл кеча "Реал Сосьедад"га (0:2) қарши бўлиб ўтган ўйинни оҳиригача кўришни хоҳламади.

El Chiringuito тарқатган хабарга кўра 29 ёшли уэльслик футболчи ўйиннинг 78-дақиқасида стадиондан чиқиб кетишга қарор қилган. Ўша пайтда “қироллик клуби” 0:1 ҳисобида имкониятни бой бераётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Бэйл “Вильярреал”га қарши баҳсда жароҳат олган эди. Шифокорларнинг сўзларига кўра бир ой майдонга туша олмайди.