Бэйл яна ўйнамайди,
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби устози Зинедин Зидан чемпионатнинг 14-турида “Атлетик”га қарши баҳсда Гарет Бэйлнинг хизматларидан фойдалана олмайди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича 28 ёшли уэльслик футболчи Испания кубоги 1/8 финалида “Фуэнлабрада” (2:2) клубига қарши бўлиб ўтган баҳсда ўзини яхши ҳис қилмаган. Эслатиб ўтиш лозимки, Бэйл ушбу ўйинга жароҳатидан эндигина тузалиб тушган эди.

Бэйлнинг майдонга тушмаслиги унинг жароҳат билан боғлиқ эмас. Шунчаки, “Реал” мураббийлари узоқ муддатли танаффусдан сўнг соғайиб сафга қайтган футболчини майдонга тушириб, таваккал қилишмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, “Атлетик” Бильбао ҳамда “Реал” Мадрид жамоалари ўртасидаги баҳс 2 декабрь куни 00:45да старт олади.