Бэйл юбилей учрашувини ўтказди (Видео)

"Реал" ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл Ла Лиганинг 28-турида "Эйбар"га (3:1) қарши кечган баҳсда захирадан майдонга туширилди.

Ушбу учрашув 30 ёшли футболчи учун мадридликлар сафидаги 250-ўйин бўлди.

Мадрид клубининг президенти Флорентино Перес уэльслик футболчига эсдалик учун махсус либос совға қилди.

Ёдингизда бўлса, Бэйл 2013 йили ""Тоттенхэм"дан "Реал"га кўчиб ўтган эди. У 7 йил ичида 4 карра ЕЧЛ ғолибига айланди ва 2017 йили Испания чемпионатида зафар қучди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)