Биласиз-ми? Шомуродов катта устунлик қилмоқда

Россия Премьер-Лигасининг 3-туридан ўрин олган учрашувлар ўз ниҳоясига етди. Ушбу турда Туланинг "Арсенал" клуби мехмони бўлган "Ростов" жамоаси 2:3 ҳисоби билан ғалаба қозонди.

Ортда қолган 3 та турдан сўнг, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўзининг хужумчига ҳос характерини намойиш этиб келмоқда ва бу Россияда катта шов-шувларга ва оммавий ахборот воситаларининг тинимсиз Элдор ҳақида ёзишига сабаб бўлмоқда.

Шу қаторда Россиянинг машҳур "kulichki.com" сайтида 3-турнинг энг яхши футболчиси борасида сўровнома ўтказилмоқда. Эътиборлиси бу сўровномада Элдор катта устунлик кўрсатмоқда. 7000 га яқин мухлислар ўз номзодларига овоз беришган. Шундан 5600 таси Элдорга тегишли бўлиб турипти.

Элдордан сўнг, иккинчи ўринни "Зенит" посбони Андрей Лунев 470 та овоз билан эгаллаб турипти.

Элдор Шомуродовга навбатдаги учрашувларда омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Маълумот учун, "Ростов" клуби Россия Премьер-Лигасининг 4-тур баҳсини 3-август куни мехмонда "Урал" клубига қарши ўказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!