Биласизми, Зидан меҳмонда ўтказилган сўнгги 3та эл-класикода ютқазмаган
Ads

Аввал хабар берганимиздек кеча Каталония пойтахтидаги “Камп Ноу” стадионида икки азалий рақиб – “Барселона” ҳамда “Реал” жамоалари ўзаро майдонга тушишди. Испания суперкубогидан ўрин олган дастлабки учрашув Зинедин Зидан бошчилигидаги “қиролли клуби”нинг 1:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Эътиборлиси, 45 ёшли франциялик мутахассис меҳмонда ўтган сўнгги 3та эл-класикода мағлубиятга учрамаган “Реал” тарихидаги биринчи мураббий бўлди.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” Каталонияда бўлиб ўтган бундан аввалги эл-класиколарда дастлаб 1:2 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, сўнгра 1:1 ҳисобида дуранг қайд этган.

Минбар

Барча блоглар