Биласизми? 4 нафар собиқ "Реал"чи жорий мавсум "Барселона"га гол уришни уддалади

Хабарингиз бор кеча “Барселона” Испания кубогининг 1/8 финалида сафарда "Леванте"га (2:1) имкониятни бой берди.

Мезбонларга ғалаба келтирган голга Борха Майораль муаллифлик қилди. Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра Майораль собиқ "Реал"чи бўлган ва жорий мавсум “кўк-анор ранглилар” дарвозасини ишғол этган 4-футболчига айланди.

Аввалроқ бу ишни  Пабло Сарабия ("Севилья"), Эсекьэль Гарай ("Валенсия") ва Серхио Каналеслар ("Бетис") амалга оширишган эди.

Эслатиб ўтамиз, юқорида номлари тилга олинган тўрттала футболчи ҳам турли даврларда “қироллик клуби” шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!