Биласизми? А Сериядаги барча жамоаларни италиялик мутахассислар бошқармоқда
Ads

"Женоа" хорватиялик мутахассис Иван Юрични истеъфога чиқарди ва унинг ўрнини Италия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Чезаре Пранделлини олиб келди. Шу тариқа, Италия А Сериясидаги барча 20 жамоа тўлиқ италиялик мутахассислар қўлига ўтди.

Бу борада Массимилиано Аллегри 4 йилдан буён "Ювентус"ни бошқариб келаётгани билан мақтана олади. СПАЛ устози Леонарда Семпличи эса 3 йилдан буён клубда ишлаб келмоқда.