Биласизми? Англия ёшлар терма жамоасини бошқаришга 150та мураббий ариза берган

Англия футбол ассоцацияси (FA) ҳали мамлакат ёшлар терма жамоасига расман бош мураббий тайинламади. Daily Mail нашрининг маълум қилишича бу борада ташкилотга 150та резюме келиб тушган.

Маълумот учун, бундан аввал Англия ёшлар терма жамоасини Гарет Саутгейт бошқарган ва шундан сўнг у асосий жамоага бош мураббий этиб тайинланган эди. Унинг ёшлар терма жамоасидаги вазифасини октябрь ойидан буён Эйди Ботройд бажариб келмоқда. Айтиш керакки, айнан шу мураббийнинг номзоди юқори баҳоланмоқда.

Бундан ташқари, Тим Шервуд ва Стюарт Пирс каби мутахассислар ҳам ёшлар терма жамоасини бошқариши мумкин бўлганлар рўйхатидан жой олишган.

Эслатиб ўтамиз, Англия ёшлар терма жамоаси келгуси йил Польша яшил майдонлари мезбонлик қиладиган U21 Европа чемпионатида иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!