Биласизми? "Арсенал" АПЛ доирасида 2018 йилда сафарда бор йўғи 2-марта ғалаба қозонди

Аввал хабар берганимиздек “Арсенал” бугун АПЛнинг навбатдаги турида сафарда “Кардифф Сити”ни мағлубиятга учратди.

Эътиборлиси, ушбу ғалаба “канонирлар”нинг жорий йил Англия премьер-лигаси доирасида сафар учрашувларида қозонган 2-ғалабаси бўлди. Аниқроғи, “Арсенал” 2018 йилнинг январидан буён АПЛ доирасида шу кунгача сафарда жами 10та ўйин ўтказди ва шуларнинг 8тасида имкониятни бой берди. Бор йўғи 2тасида ғалаба қозонди.

Маълумот учун, "Арсенал" ўтган 4та тур якунларига кўра 6 очко билан мусобақа жадвалида ҳозирча 9-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!