Биласизми? Азар Бельгия терма жамоасининг сўнгги 26та ўйинда киритган барча голларида иштирок этди
Ads

Бельгия терма жамоаси вингери Эден Азар кеча Шотландияга қарши бўлган баҳсда ўз ҳисобига 1та гол ва 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Эътиборлиси, 27 ёшли футболчи Бельгия терма жамоасининг сўнгги 26та ўйинида киритган барча голида бевосита иштирок этиб келмоқда. Аниқроғи, Азар сўнгги 26та ўйинда 13та гол ва 13та голли узатмага муаллифлик қилган.