Биласизми?
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби 2012 йил айни дамда дунёнинг энг зўр футболчиларидан бири ҳисобланган Килиан Мбаппени сотиб олишни истамаган. Бу ҳақда fichajes.com хабар бермоқда.

Унга кўра бўлажак юлдуз 6 йил муқаддам “кўк-анор ранглилар”га ўз хизматларини таклиф қилган. Аммо, номаълум сабабларга кўра “Барселона” унга рад жавобини берган.

Натижада, Мбаппе 2013 йил “Монако”га ўтди ва орадан 4 йил ўтиб ПСЖ уни 180 млн еврога сотиб олди.