Биласизми?
Ads

Хабарингиз бор кеча “Барселона” УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 4-турида “Олимпиакос” меҳмони бўлди ва якунда 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг билан ортга қайтди.

Таъкидлаш лозимки, каталонияликлар ушбу турнирнинг гуруҳ босқичида сўнгги бор 2012 йилнинг 5 декабрида гол ура олишмаган эди. Ўшанда “Барселона” “Бенфика” билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.

Эслатиб ўтамиз, Эрнесто Вальверде шогирдлари айни дамда 4та турдан сўнг 10 очко жамғарган ҳолда "D" гуруҳида 1-ўринни эгаллаб туришибди.