Биласизми? Буффон
Ads

"Ювентус" клуби дарвозабони Жанлуижи Буффон фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин эди.

Betting Insider нашри тарқатган хабарга кўра 41 ёшли посбон ПСЖдан кетгач унинг агенти мижозининг хизматларини Москванинг "Локомотив" клубига таклиф қилган. Бироқ, “темирйўлчилар” ушбу таклифни рад этишган ва Маринато Гильерме билан шартномани узайтиришга қарор қилишган. Буффон эса яхши маблағ эвазига рус клубига ўтишга тайёр эди.

Эслатиб ўтамиз, Буффон кейинроқ “Ювентус”га қайтишни танлади ва туринликлар билан 1 йиллик шартнома имзолади. Унинг айни дамдаги йиллик маоши 1,5 млн еврони ташкил этади.

Минбар

Барча блоглар