Биласизми?
Ads

Бундан бир неча дақиқалар олдин Англия премьер-лигасининг 2017/18 йилги мавсуми ҳам расман ўз якунига етди.

Мусобақалар якунига кўра Лондоннинг “Челси” клуби 70 очко билан 5-ўринда қолиб кетди ва келгуси мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этиш йўлланмасидан махрум бўлди. “Аристократлар” энди ўз омадларини Европа лигасида синаб кўришлари мумкин.

Қайд этиш лозимки, “Челси” сўнгги уч йилда иккинчи марта ЕЧЛ йўлланмасини қўлга кирита олмади. Эслатиб ўтамиз, лондонликлар 2015/16 йилги мавсумда премьер-лигада 10-ўринни қўлга киритишган ва еврокубокларда иштирок эта олишмаган эди.