Биласизми? Дембеленинг бу мавсум киритган голлари "Барса"га 7 очко келтирди, бу эса Ла Лигадаги энг яхши кўрсатгич

Хабарингиз бор кеча “Барселона” Ла Лиганинг 13-тури доирасида Мадридда “Атлетико” меҳмони бўлди ва 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Каталонияликларни мағлубиятдан қутқариб қолган голга Усмон Дембеле муаллифлик қилди.

Opta нашри тарқатган хабарга кўра 21 ёшли франциялик футболчининг чемпионат доирасида киритган голлари “Барса”га нақд 7 очко тақдим этди. Бу эса Ла Лигадаги энг яхши кўрсатгич ҳисобланади.

Маълумот учун, Дембеле жорий мавсум “кўк-анор ранглилар” сафида жами 16та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Барселона” раҳбарияти тартиб-қоидаларни тез-тез бузиб турадиган Дембелени сотишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!