Биласизми? Эдин Жеко ЕЧЛ плей-офф учрашувларида илк марта гол урди

Хабарингиз бор кеча УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида Эдин Жеконинг “Шахтёр” дарвозасига киритган ягона голи “Рома”ни мусобақанинг чорак финалига олиб чиқди.

Эътиборлиси, 31 ёшли босниялик форвард фаолияти давомида қўҳна қитъанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақаси плей-оффида илк марта гол уришга муваффақ бўлди.

Маълумот учун, Жеко жорий мавсум Чемпионлар лигасида ўз ҳисобига 4та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!