Биласизми? ФИФА Россиядаги мундиалдан рекорд даражада фойда кўради

Барчага яхши маълум бугун бўлиб ўтадиган Россия – Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги ўйин ЖЧ-2018 мусобақасини расман очиб беради.

The New York Times нашрининг ёзишича ФИФА рус диёрида бўлиб ўтадиган ушбу мундиалдан жами 6,1 млрд доллар фойда кўради. Таъкидлаш керакки, бу кутилганидан 10%га кўпроқ деганидир.

Таққослаш учун, 2014 йил Бразилияда ўтказилган жаҳон чемпионати ФИФАга умумий ҳисобда 4,8 млрд доллар даромад келтирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!