Биласизми? Гвардиоланинг "Сити"си 23 апрелдан буён илк марта мағлубиятга учради

Аввал хабар берганимиздек кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи сўнгги турида Донецкнинг “Шахтёр” клуби ўз майдонида “Манчестер Сити”ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Қизиғи шундаки, ушбу мағлубият “шаҳарликлар”нинг жорий мавсумдаги илк мағлубияти бўлди.

Хосеп Гвардиола бошчилигидаги жамоа сўнгги марта жорий йилинг 23 апрелда Англия кубоги 1/2 финалида “Арсенал”га (1:2) имкониятни бой берган эди. Шундан буён уларни ҳеч бир жамоа таслим эта олмаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!