Биласизми: “Локомотив” “Қўқон-1912”га ҳали мағлуб бўлмаган

Олий Лига 26-тури доирасида мусобақа жадвали карвонбошиси “Локомотив” “Қўқон-1912” клубини қабул қилади. "Темирйўлчилар" матбуот хизмати мазкур ўйинга оид қизиқарли фактларни тақдим этди.

Анчагина қизиқарли тарзда ўтиши кутилаётган мазкур ўйин олдидан ушбу икки жамоанинг ўзаро қарама-қаршиликлари тарихи ҳақида маълумот бериб ўтадиган бўлсак, “Локомотив” ва “Қўқон-1912” шу пайтга қадар Олий Лига доирасида 5 марта тўқнаш келишган. Учрашувларда катта устунлик “темирйўлчилар” жамоаси тарафида бўлиб турибди.

“Локомотив” ҳозиргача ўтган ўйинларнинг 3тасида зафар қучган, 2та баҳсда дуранг қайд этилган. Қўқонликлар эса “Локомотив”ни ҳали умуман мағлуб этишган эмас.

Тошкентликлар ушбу рақиб дарвозасини 11 марта ишғол этишган. Ўз дарвозаларидан эса 4та гол ўтказиб юборганмиз. Ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалаба эса ўтган йили қўлга киритилган бўлиб, ўшанда ўз уйида “Қўқон-1912”ни қабул қилган “Локомотив” рақиб дарвозасини жавобсиз 4 марта ишғол этганди.

Жамоаларнинг ўзаро ўтказган барча учрашувлари:

17.05.2017 “Қўқон-1912” – “Локомотив” 1:1

14.10.2016 “Локомотив” – “Қўқон-1912” 4:0

30.05.2016 “Қўқон-1912” – “Локомотив” 1:3

16.10.2015 “Қўқон -1912” – “Локомотив” 2:2

24.05.2015 “Локомотив” – “Қўқон-1912”

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!