Биласизми?
Ads

Аввал хабар берганимиздек кеча Англия премьер-лигасининг 30-турида "Манчестер Сити" сафарда "Сток Сити"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Эътиборлиси, “шаҳарликлар” 19 йилда илк бор ушбу жамоани бир мавсумда икки маротаба мағлубиятга учратишга муваффақ бўлишди. Аниқроғи, “Манчестер Сити” сўнгги марта 1998/99 йилги мавсумда “Сток Сити”ни ҳам уйда, ҳам сафарда таслим этган.

Маълумот учун, Хосеп Гвардиола шогирдлари биринчи даврада ўз майдонларида “Сток Сити”ни 7:2 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.