Биласизми? Месси тепган сўнгги 7та жарима зарбасидан 4таси голга айланди
Ads

Хабарингиз бор Испания Ла Лигасининг 27-турида “Барселона” ўз уйида “Атлетико”ни (1:0) қабул қилди ва Лионель Мессининг жарима зарбасидан киритган ягона голи эвазига муҳим ғалабани қўлга киритди.

Opta нашри тарқатган хабарга кўра 30 ёшли аргентиналик футболчи ўзи амалга оширган сўнгги 7та жарима зарбасидан 4тасини голга айлантира олган.

Маълумот учун, Месси жорий мавсум чемпионатда жами 27та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 24та гол ҳамда 15та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.