Биласизми? Модрич 2007 йил
Ads

Жорий йилги “Олтин тўп” соҳиби ҳисобланган “Реал” хавбеки Лука Модрич 2007 йил Москванинг “Локомотив” клубига ўтиши ҳам мумкин эди. Бу ҳақда россиялик машҳур мутахассис Анатолий Бишовец айтиб ўтди.

“Мен Шотландиянинг “Хартс” клубида фаолият олиб бораётган пайтимда Загребга бордим ва у ерда ёш Модрични кўрдим. У кўзга дарҳол ташланди. Бироқ, Шотландиядаги якка курашларга асосиланган жанговор футболга Модрич тўғри келмасди. Аммо мен уни “Локомотив”га олиб келмоқчи бўлганман. Бироқ, москваликлар ҳам уни рад этишган”, - дейди Бишовец.

Эслатиб ўтамиз, Модрич 2008 йил “Динамо” Загребдан “Тоттенхэм”га кўчиб ўтган эди. Лондондаги 4 йиллик фаолиятидан сўнг эса 2012 йил “Реал” Мадридга йўл олди.