Биласизми? Неймар
Ads

Ўтган ёз “Барселона”дан 222 млн евро эвазига ПСЖга кўчиб ўтган Неймар Каталония супер клубидаги футболчиларнинг товон пулларини кескин кўтарилишига сабаб бўлди.

Масалан, айни дамда жамоа етакчиси Лионель Мессини сотиб олишни истаган клуб “Барселона”нинг ҳисоб рақамига 700 млн евро ўтказиб бериши керак. Пике учун эса ушбу кўрсатгич 500 млн еврони ташкил этади.

Бундан ташқари Неймар қуйидаги футболчиларнинг ҳам нархини кўтарилишига сабаб бўлди:

- Сержи Роберто: 500 млн. евро (шартнома 2022 йилгача)

- Самуэль Умтити: 500 млн. евро (шартнома 2023 йилгача)

- Филипп Коутиньо: 400 млн. евро (шартнома 2023 йилгача)

- Усмон Дембеле: 400 млн. евро (шартнома 2022 йилгача)