Биласизми? Неймар Украина чемпионатида ўйнаши ҳам мумкин эди
Ads

Бразилиялик машҳур футбол юлдузи Неймар ўз вақтида Донецкнинг “Шахтёр” клуби аъзосига айланиши ҳам мумкин эди.

Маълумотларга кўра айнан “кончилар” Неймарнинг трансфери борасида “Сантос”га биринчи бўлиб расмий таклиф билан чиқишган. Аммо, якунда жамоаларнинг фикри бир жойдан чиқмаган ва музокаралар бесамар якун топган. Боиси, Бразилия клуби ўшанда бўлажак жаҳон юлдузи учун катта маблағ талаб қилган.

Эслатиб ўтамиз, Неймар ўтган ёз “Барселона”дан ПСЖга 222 млн евро эвазига кўчиб ўтган ва дунё футболи тарихидаги энг қиммат футболчига айланган эди.