Биласизми? Пако Алькасер "Боруссия" Д либосида ўтказаётган ҳар 24 дақиқада гол урмоқда

Ёзда “Барселона”дан “Боруссия” Дортмундга кўчиб ўтган ҳужумчи Пако Алькасер янги жамоасида ўзининг тўпурарлик қобилиятини намойиш эта бошлади.

Гап гундаки 25 ёшли футболчи дортмундликлар сафида жорий мавсум ҳозирча 171 дақиқа ҳаракат қилди ва бу вақт орасида рақиблари дарвозасига 7та гол уришга эришди. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Пако  майдонда ҳаракат қилган ҳар 24 дақиқада битта голга муаллифлик қилмоқда.

Таъкидлаш керакки, Алькасер “Боруссия” сафида бор йўғи 4та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!