Биласизми? ПСЖ Сами Хедирани ўз сафига қўшиб олиши мумкин эди, аммо...

ПСЖ ёзги трансферлар даврида “Ювентус” ярим ҳимоячиси Сами Хедирани ўз сафига қўшиб олиши мумкин эди.

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар 31 ёшли германиялик футболчига таклиф билан чиқишган, бироқ, рад жавобини олишган.

Хабарларга қараганда “Ювентус” 2019 йилда шартномаси якунланадиган Хедирага тез орада янги шартнома таклиф қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!