Биласизми? "Реал" 35 йилдан буён еврокубоклар финалларида мағлуб бўлмаяпти

  • 27 май, 2018, 10:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Хабарингиз бор кеча “Реал” Чемпионлар лигаси финалида “Ливерпул”ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Қайд этиш лозимки, “қироллик клуби” 35 йилдан буён еврокубоклар финалларида мағлуб бўлмай келмоқда. Аниқроғи, “Реал” сўнгги бор 1982/83 йилги мавсумда Кубок эгалари кубоги финалида Шотландиянинг “Абердин” клубига имкониятни бой берган.

Шундан сўнг “Реал” жами 9 марта еврокубоклар (7 марта ЕЧЛ ва 2 марта УЕФА Кубоги) финалларида иштирок этди ва уларнинг барчасида ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!