Биласизми?
Ads

Хабарингиз бор кеча “Реал” Ла Лиганинг 25-турида “Леванте” (2:1)меҳмони бўлди ва ҳакам томонидан белгиланган 2та пенальти эвазига ғалаба қозонди.

Mister Chip нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” жорий мавсум Испания чемпионатида пенальти ишлаш бўйича етакчилик қилишмоқда. Кечаги ўйиндан сўнг Сантьяго Солари шогирдлари томонидан тепилган пенальтилар сони 8 тага етди. Шу тариқа “қироллик клуби” 7 тадан пенальтини амалга оширган "Барселона" ва "Эйбар"ни ортда қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” айни дамда пешқадам “Барселона”дан 9 очко кам жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.